Депутат МТМ фаолиятини ўрганди

01.04.2024 10:04:23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжоновага сайловчилар томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолияти юзасидан таклифлар кўп бўлади. Шундан келиб чиқиб, у ўз сайлов ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганди.
"Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлар" лойиҳаси доирасида тумандаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган халқ вакили муассаса ҳаёти билан яқиндан танишди.
МТМда 140 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. 24 нафар соҳа ходимлари уларни баркамол инсонлар бўлиб улғайиши йўлида изланишда. Давлат дастури асосида таъмирлангани сабаб, барча шароитлар яратилган. Айрим кичик муаммоларни ҳисобга олмаганда, ота-оналар муассаса ходимларидан хурсанд.


Моҳидил Қосимова, МТМ раҳбари:
- Муассасамизда айрим жиҳозлар етишмасди. Шу масалада депутатимизга қилган мурожаатимиз ижобий ечим топди. Олдимизда янада фаоллик билан ишлаш вазифаси турибди. Тарбияланувчиларни саломатлиги ва давр талаби асосида уларга билим бериш бош мақсадимиз.
М. Адҳамжонова тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан ҳам учрашиб, фарзандлар тарбияси юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+