Депутат муаммога излади

14.09.2022 10:09:23

Бугунги кунда депутатлар халқ ва ҳукумат ўртасидаги уларни боғлаб турувчи кўприк, десак муболаға бўлмайди. Улар эндиликда чин маънода халқ вакиллари эканликларини амалда намоён этмоқдалар. Ташаббускор, юрагида ўти бор, одамлар дарду ташвиши билан юрадиган кўплаб ана шундай фидойилар саъй-ҳаракати ўлароқ, кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиб, яна қанчадан-қанча муаммолар ҳал қилиниб келинмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгаши депутати Содиқ Каримбердиев ўзи сайланган ҳудудда бўлиб, аҳоли муаммоларига ечим излади.

Депутат тумандаги «Обод юрт» маҳалласи аҳолиси билан учрашувлар ўтказганида шу кунларда баъзи хонадонлар газ баллонлари бўйича муаммога дуч келишаётганлигини айтишди.Депутат муаммони атрофлича ўрганиб, «Тумангаз» раҳбариятига мурожаат қилди. Кўп ўтмай маиший газ баллонга муҳтожлиги бўйича мурожаат қилган 3 нафар фуқарога маиший газ баллонлари берилди.

Раҳматулла Ҳайдаров, «Обод юрт» маҳалласи фуқароси:

-Бизнинг маҳалламизда 1200 та аҳоли истиқомат қилади. Депутатимиз ҳар ҳафтада келиб биздан хабар олиб туради. Муаммоларимиз депутат аралашуви билан тезда барҳам топмоқда. Газ баллони хусусида юқори ташкилотларга бир неча бор мурожаат этдик. Аммо мурожаатларимиз эътиборсиз қолаверди. Депутатимизнинг маҳалла аҳолиси билан учрашуви чоғида ушбу муаммога ҳам ечим изланди. Мана бугун газ баллонига муҳтож оилаларимизни яна 3 таси таъминланди. Депутатимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Шунингдек, депутат мазкур маҳалладаги «Хомкон» кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича ўрганиш олиб борганида мазкур кўчада трансформатор таъмирталаб эканлиги ва сим ёғочлар яроқсиз эканлиги аниқлади.Депутат муаммо юзасидан Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбариятига депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўровига нисбатан ижобий жавоб қайтарилиб, ушбу муаммо ҳам ечим топди. Бироз муддат ўтгандан сўнг маҳалладаги трансформатор янгисига алмаштирилиб, симёғочлар янгиланди.

Мана шундай ўзига юклатилган вазифага сидқидилдан ёндашадиган халқ ноиблари бор эканлиги уларга бўлган ишончнинг ортишига хизмат қилади. Улар масъулият билан қадам ташлайдилар. Зиммасидаги халққа камарбасталик, елкадошликни юрак билан ҳис қиладилар, виждон кўзи билан кўрадилар.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+