Депутат муаммоларни ижобий ҳал қилмоқда

04.12.2023 12:12:21

ОМҚП депутати Мақсуд Қурбонбоев шу кунларда хонқалик сайловчилари билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш орқали, оилаларга қувонч улашмоқда.

Депутат “Знаҳос” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Маҳалла аҳолиси маҳалладаги ички йўллар таъмир талаблиги, маҳаллада жойлашган “Бобо Хўжа бобо” жоме масжидига борадиган йўлда тунги чироқлар мавжуд эмаслиги боис, йўловчиларга бир қатор қийинчиликларни туғдираётгани тўғрисида баён этишди ва муаммоларни ечимини топишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутатнинг жойнинг ўзида туман Молия бўлими мутасаддиларига қилган оғзаки мурожаати эътиборга олиниб, ой охиригача йўллар таъмирланиб, тунги чироқлар ўрнатиладиган бўлди.

Депутат ўрганиш ишларини шу маҳаллада жойлашган 16-сон умумуий ўрта таълим мактабининг қишга тайёргарлик тизими ҳамда фаолияти, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш билан давом этди.

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 49 — сон Оилавий поликлиникаси фаолияти, у ердаги яратилган имкониятлар, муолажа хоналарини, иситиш қозонхонасини қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ҳам депутатнинг эътиборидан четда қолмади.

Олдинги учрашувларининг бирида, “Муқаддас” маҳалласида жойлашган 12- сон мактабгача таълим муассаса мудираси Тожигул Ибадуллаева томонидан болаларга ички ҳожатхонани йўлга қўйиб беришга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати депутатнинг саъй ҳаракатлари билан ижобий ҳал этилиб, ҳозирги кунда муассасада таъмирлаш ишлари бошлаб юборилгани кузатилди.

Хонқа туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби кураш мураббийи Даврон Бобоназаровнинг болалар ўртасида кураш спортини ривожлантириш мақсадида мактабга спорт гиламлари олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилиб, депутатнинг саъй ҳаракатлари билан мактабга 2023-йил 20-ноябрь куни 161-12-175-F/23 туман ҳокимининг фармойиши билан 50000000 (эллик миллион) сўм ажратилди.

Даврон Бобоназаров, спорт мураббийи, суҳбатдош:

Депутат Мақсуд Қурбонбоевни сайловчилар, жамоат жойлари, тиббиёт ва таълим соҳаси вакиллари орасида баён этилган муаммоларни бартараф этиб, қанчадан қанча оилаларнинг яшаш шароитини яхшилашга эришаётгани халқимиз орасида эътироф этилмоқда. М.Қурбонбоевни 2014-йилдан буён ўз депутатлик вазифасини сидқидилдан бажариб, кўплаб бемор хонқаликларни дардига малҳам бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг сайловчилари тақдирига бефарқ эмаслиги, жонкуяр ва бирор муаммонинг ечимига нисбатан адолатли ва қаттиққўл эканига жамоамиз билан ҳавас қиламиз. М.Қурбонбоевдек халқпарвар, бурчига садоқатли депутатлар халқимиз келажаги учун жуда муҳимдир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+