Депутат ўз фаолиятини сидқидилдан адо этмоқда

31.03.2024 23:03:12

Шу кеча кундузда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева туман Кенгашлари депутатларида, маҳаллаларда бўлиб, жойлардаги камчилик ва ютуқлар билан бевосита танишиб чиқди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда хотин-қизлар муаммолари, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган масалалар юзасидан туманнинг кўплаб манзилларида бўлди ва учрашувлар ташкил этди.


Депутат илк учрашувини туман ҳокимлигида хотин-қизлар масалалари бўйича Пастдарғом туман ҳоким ўринбосари билан бошлади. Ушбу учрашувда кўтарилган масала эса, айнан депутатнинг ўз ҳудудидаги «Гўзалкент» ва «Созоғон» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Музаффара Абдиева ўз ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этишда кўмаклашяпти, аниқроқ қилиб айтганда, ўз вазифасини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилаяпти. Аммо нафақат муаммо, балки туман маҳаллаларида кўплаб бунёдкорликлар ва аҳоли ютуқлари ҳам мавжуддир. Жумладан «Гўзалкент» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқаларида камчиликлар бўлса, «Созоғон» маҳалласида хотин-қизлар бандлиги бўйича муаммолар юзага келмоқда.


Аммо шуни ҳам унутмаслигимиз керак-ки, камчилик бор жойда ютуқлар ҳам бўлгани каби, туманнинг «Магитабод» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари жуда ривожланган бўлиб, унда кўплаб хотин-қизлар иш билан таъминлангандир.
Булардан бири пишириқлар пишириш кичик корхона цехи бўлса, яна бири тикувчилик цехларидир, - деди депутат Музаффара Абдиева.
Депутат учрашувлари туман бўйлаб давом этмоқда.

Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+