Депутат пахтакорлар ҳузурида

18.10.2022 14:10:53

Шу кеча-кундузда Қашқадарё вилояти далаларида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди.

Об-ҳаво ноқулайликларига қарамасдан, Муборак тумани миришкорлари ҳам бу йил пахтадан мўл ҳосил етиштирдилар. Давлатга 23 минг тоннадан ортиқ сифатли хом ашё етказиб бериш учун айни пайтда далада терим суръати асло бўшаштирилмаяпти.

Айниқса, жорий йил «Бекки Саидов» фермерлар уюшмасидаги «Ўзбекистон» фермер хўжалигида ҳосил чўғи ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлди. Аёни дамларда далада 100 нафардан ортиқ теримчилар меҳнат қилишяпти. 68 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, кўзланган мақсадга яраша ҳосил етиштирган миришкорлар шу кеча кундузда ҳар дақиқадан унумли фойдаланишяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова фермер хўжалиги пахтакорлари ҳузурида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашди. Уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар билан танишди. Ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғаларни теримчиларга улашди.

Шунингдек, депутат дала оромгоҳида теримчилар учун яратилган маданий маиший шароитлар билан ҳам қизиқди. Мутасаддиларга ўз вақтида пахта даласида жавлон ураётганлар учун савдо ва маиший хизмат кўрсатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Депутат Махфурат Хушвақтованинг пахта даласида фидокорона меҳнат қилаётган теримчилар билан мулоқоти самимий руҳда ўтди.

                                                              Бахтиёр Жумаев,

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Муборак

 туман  Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+