Депутат саховати

10.05.2021 13:05:29

Меҳр-мурувват, саховат, одамийлик халқимизга хос фазилат. Бунга амал қилиб, фаолият олиб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва депутатлари хайрли ишларга бош- қош бўлишмоқда.

Мархабо Шукруллаева 15-Кўсам сайлов округидан халқ депутатлари Китоб туман Кенгашига депутат этиб сайланган. Ўтган давр мобайнида партиядошимиз анчагина хайрли ишларни амалга оширишга улгурди. Бугун Мархабо Шукруллаева  тумандаги “Обод” ва “Нурафшон” МФЙларда умргузаронлик қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Ўксик қалбларга эзгулик улашди. Хонадонларда бўлиб фуқароларни “Рамазон ҳайити” байрами муносабати  билан  қизғин қутлади. Моддий ёрдамга муҳтож 20 га яқин оилалар аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилди.

Саховатпеша партиядошимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож  инсонларга кўрсатаётган бу ҳимматидан кўпчилик мамнун бўлди.

Нима ҳам дердик. Юртимизда ҳиммати баланд, кўнгли очиқ, йўллари нурафшон, энг асосийси,  қўли очиқ бундай ҳимматли, саховатпешалар кўпаяверсин.

 

Гулшан КАРИМОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+