Депутат саъй-ҳаракати билан муаммо ҳал этилди

02.07.2024 12:07:51

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг Нишон туманидаги Ойдин маҳалласи аҳолиси билан учрашуви давом бўлиб ўтди.

Депутат билан юзма-юз мулоқотда фуқаролар шу кеча-кундузда ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни ҳам ўртага ташладилар. Масалан, маҳалланинг айрим ҳудудида яшовчи аҳолига  ажратилган ер майдонлари суғориладиган ер тоифасига киритилган бўлиб, оқова сув етиб келмаганлиги туфайли кейинги 4-5 йиллардан бери  томорқадан фойдаланишнинг имкони бўлмаяпти.    

Бироқ шунга қарамасдан туман Солиқ инспекцияси томонидан  суғориладиган ер тоифаси ставкаси бўйича аҳолидан  солиқ ундириб келинмоқда.  Фуқаролар шу масалада  солиқ суммасини камайтириш бўйича депутатдан амалий ёрдам беришини сўради.

–Аввало, учрашувни ўтказган масъулларга ва депутатимизга  раҳмат, -дейди Шаҳло Турсунова.- Чунки депутат кўмаги туфайли икки туман йўлларини  бир-бирига туташтирган кўприк фойдаланишга топширилди. Ички йўллар обод бўлмоқда. Туманда иқтисодиёт, саноат тармоқлари, тадбиркорликни  ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракати  туфайли шу йилнинг ўзида 158 нафардан ортиқ фуқаро ишли бўлди.

Бундан ташқари, мулоқот давомида фуқаролардан бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар ҳам келиб тушди. Депутат муаммоларнинг аксариятини жойида ҳал этишга эришди. Айримлари бўйича тегишли «йўл харита»лари ишлаб чиқилиб, муаммога бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

                               «Адолат»  СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

   Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+