Депутат ташаббуси билан 110 та хонадоннинг томорқа ерларига сув борадиган бўлди

05.05.2021 17:05:25

Ҳозирда томорқадан юқори даромад олишга қаратилган тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилаётгани бежиз эмас. Боиси, бутун дунёни қамраб олган пандемия шароити ҳар бир қарич ерда озиқ-овқат етиштиришни тақозо этмоқда. Бундай оғир шароитда эса бир кафт ердан ҳам самарали фойдаланишимиз зарурдир.

Шундан келиб чиққан ҳолда Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Х.Maвлединов тумандаги белгиланган ҳар бир хонадонларга кириб, томорқа ерларидан унумли фойданишига қаратилган тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, куни кеча партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойихаси  доирасида  “Пском” маҳалла аҳолиси билан  учрашувда фуқаролар томонидан ҳудудга сув келадиган ариқ йўқлиги ҳақидаги мурожаат депутатга билдирилган эди.

Депутатнинг саъй-ҳаракати  билан оқава сув олиб бориш ишлари ҳашар йўли билан бошлаб юборилди. 2,3 км. узинликда қўл кучи ёрдамида  ариқ қазилиб,  натижада 110 та хонадоннинг томорқа ерларига сув борадиган бўлди.

– Азал-азалдан ота-боболаримиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга, янги-янги қўриқ ерларни ўзлаштиришга, сувсиз, қақраб ётган ерларга сув чиқариб, боғ-роғлар яратишга алоҳида эътибор қаратишган, – дейди Х.Мавлидинов. – Бугун мамлакатимизда ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш масаласига қайта-қайта мурожаат қилинаётгани ҳам бежиз эмас. Бунинг замирида биринчи навбатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аҳоли даромадини ошириш, фаровон турмушни таъмилаш каби ҳаётий муҳим масалалар ётибди.

 

 

Акром САЙДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+