Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

28.06.2021 14:06:32

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ҳал этилмоқда.

Бу янгиланишлар тўлқини энг чекка қишлоқларимизга ҳам етиб бориб, маҳаллалар обод бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб бораяпти. Олиб борилаётган ишлар кўлами ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Мана шундай ободончилик ишларидан бири Арнасой туманида "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Фаррух Абдуҳамидов ташаббуси билан мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ўрикли кўчасининг 950 метр қисми текисланиб, шағал етқизилиб, маҳалла аҳлига қулайлик яратиб берди. 

Айтиш жоизки, тумандаги “Бобур” маҳалласи Ўрикли кўчасида истиқомат қилувчи 50 га яқин хонадон вакиллари ёмғирли кунларда кўчага чиқишга безиллаб қолишганди. Чунки ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш одамларга қийинчилик туғдираётган эди. Айниқса, мактаб болаларига бу анча ноқулайлик туғдирар эди. Аҳоли бу хусусда мутасаддиларга бир неча бор мурожаат қилишган бўлсалар-да мурожаат ижобий натижа топмаган эди. Депутат Ф.Абдуҳамидовнинг аҳоли билан юзма юз мулоқотлари давомида фуқаролар томонидан мазкур муаммони ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат бўлган эди. Депутатимиз муаммони ўрганиб, масалани ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлигига ва туман “Ободонлаштириш” корхонасига депутатлик сўрови орқали мурожаат қилди. Мазкур масала туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилиб, муаммони ҳал этиш туманнинг 2021 йилги дастурига киритилган эди. Депутатимизнинг хайрли иши - маҳалла аҳлининг оғирини енгил қилгани маҳалладошлар қувончига қувонч  қўшди. Бунинг учун ҳар бир фуқаролар бундан миннатдор.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+