Депутат ташаббуси билан мактаб ҳудудида янги боғ яратилди

19.11.2021 12:11:03

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллари ҳамда  партия депутатлари ҳам лойиҳада қизғин иштирок этмоқдалар. 

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати А.Набиев ташаббуси билан “АзимободМФЙ ҳудудида жойлашган 26-умумтаълим мактабнинг бўш турган майдонига  200 туп павлония дарахтидан ташкил топган янги боғ яратилди. Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутатлари томонидан туманнинг  “Заркент”,  “Янгийўл”  “Найман”  МФЙларида  100  тупдан ортиқ  мевали  ва  манзарали   дарахт  кўчатлари  экилди. Ёзёвон туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Нематжонов 5-умумтаълим мактаби ҳудудига мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари  – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, Вохиджон Ахмаджонов, Отабек Холиқов, Азизбек Азамовлар ҳам фаол иштирокчи. Улар томонидан мактаб, мактабгача таълим, маҳаллаларга юзлаб кўчатлар экилди.

 

– "Яшил макон"  умуммиллий лойиҳаси доирасида  Қўқон шаҳридаги "Наврўз" МФЙ фаоллари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида маҳалла  кўчалари атрофида манзарали ва мевали кўчатлар қад ростлади, – дейди  Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ж.Усмонов.  – Маҳалла аҳолиси, турли ташкилот вакиллари ҳам бизга ҳамроҳ бўлишди.  Барчамизнинг мақсадимиз бир, ўз ҳудудимизнинг ободлигини таъминлаш,  янгидан –янги яшил майдонларни яратишдир.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+