Депутат ташаббуси билан Шокир отага ногиронлик аравачаси берилди

19.04.2022 16:04:00

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда муайян ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан бирига айланган.

Айниқса, бугунги муборак рамазон кунларида ҳаётда қалби ўксик инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг дардига дармон бўлиш халқимизга хос олижаноб фазилатдир.

Бу борада партиянинг Мирзачўл туман Кенгаши, ҳамда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги депутатлар томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маҳаллалар кесимида фуқаролар билан доимий равишда очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.  Мазкур очиқ мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, аниқланган муаммолар ўрганилмоқда. Шу билан биргаликда, партиянинг туман Кенгаши томонидан кекса нуронийлар, бемор ва ногиронлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан доимий равишда хабар олиниб, уларнинг мушкуллари енгиллаштирилмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати Захриддин Усмонов тумандаги “Ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шокир ота Шодмонов хонадонига йўқлаб бордилар. Ушбу юртдошимиз анчадан буён мустақил юра олмас эди. Шокир ота депутат билан аввалги мулоқот чоғида ногиронлик аравачаси ажратишни сўраб мурожаат қилган эди. Депутат мазкур мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўрови ўрганилиб, мутасаддилар ижобий жавоби билан мурожаат ҳал этилди. Депутатимиз саъй-ҳаракати билан мазкур фуқарога тиббий  дори-дармон воситалари билан таъминланди. Энг Асосийси отахонга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

– Ҳеч кимни аравачага муҳтож қилмасин экан, – Шокир ота Шодмонов – Бирозгина эътибор ҳам кексаларга, беморларга катта далда бўлади. Доимий равишда ҳолимдан хабар олиб турган депутатимиз Захриддин Усмоновга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай жонкуяр, фидойи, халқни оғирини енгил қиладиган депутатларимиз сафи бунданда кўпаяверсин.

Дарҳақиқат, бағрикенг ва инсонпарвар халқимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслардан ҳеч қачон ўз саховатини аямаган. Юртимизнинг қай бир нуқтасига борманг, эҳтиёжманд бўлган шахсларга меҳр-мурувват кўрсатилаётгани, шу орқали улар ҳаётдан рози қилинаётганини кўриш мумкин.

Маҳмуд ҲОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+