Депутат ташаббуси билан спорт майдончаси қурилди

30.12.2022 12:12:10

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 114-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Беҳзод Тўхтамуродовнинг ташаббуси билан янги спорт майдончаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги, депутатлар, шаҳар божхона бошқармаси ходимлари, туман халқ таълими бўлими вакиллари, «Мевазор» маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди.

Янги спорт майдончасининг фойдаланишга топширилиши ўқувчилар учун Янги йил байрами олдидан муносиб совға бўлди.

 “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+