Депутат ташаббуси хайрли ишларни тезлатди

25.08.2021 11:08:28

«Обод маҳалла» давлат дастури асосида пойтахт ички йўлларини таъмирлаш, канализация қувурларини янгилаш ишлари бугунги кунда шиддат билан амалга оширилмоқда. Бундай эзгу ва хайрли ишларнинг ёмғирли кунларга қолишини истамаган депутатлар мутасаддилар фаолиятининг тезкорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шундай депутатлардан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова ўз округига қарашли Сергели туманидаги “Қумариқ” маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлаётир.

Жумладан, депутат ташаббуси, қолаверса, тегишли сектор масъулларининг саъй-ҳаракатлари билан маҳалладаги Обираҳмат, Обираҳмат 3-тор, Саватчи, Қумариқ 1-тор, Қумариқ 1-берк, Қумариқ 9-тор, Шохруҳия, Шохруҳия берк кўчаларида асфальтлаш, канализация қувурлари ётқизиш ишлари, деярли амалга оширилиб бўлинди.

Маҳалланинг чиройини очиб юборган янги ва текис йўлларда ҳаракатланаётган ёш-у қари – барча бирдек хурсанд. Бу ҳақда шу маҳаллага 6 йилдан буён раислик қилиб келаётган Мавлуда опа Бўриева шундай дейди:

-Маҳаллада 6130 та фуқаролар бор. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишидан бугунги кунда маҳалламиз жуда хурсанд. Айниқса, бу ишлар маҳалланинг 614 та нафақа ёшида бўлган кексалари учун қулайлик яратди. Эндиликда улар беташвиш ва бехавотир ўз маҳалласи йўлларида эмин-эркин қийналмасдан юра олишади. Маҳалламиз учун эзгулик қилаётган ташаббускорларнинг барчасига раҳмат, дейман.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+