Депутат “Темир дафтар”даги оилалар ҳолидан хабар олди

23.07.2021 14:07:24

Маълумки, саховатпеша депутатларимизнинг сони тобора ортиб бораётгани, уларнинг сайловчилари ҳолидан хабар олиб, дардларига малҳам бўлаётгани фуқароларимизнинг яшаш шароитини бир мунча яхшиланиб боришида аҳамиятли бўлмоқда.

Боғотлик депутатларимизнинг бу борада фаоллиги анча илгарилаб бораётганини таъкидлаш жоиздир.

Туман Кенгаши депутати Отажон Матниязов муқаддас айём муносабати билан саховат амалларини бажариб,  бир гуруҳ касалманд, ногиронлиги бор,  моддий томондан қийналаётган  оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб, уларга қувонч улашди.

Саодат МАШАРИПОВА, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+