Депутат тиббиёт соҳасидаги таклиф ва муаммоларни ўрганмоқда

26.01.2024 17:01:23

   Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш “Адолат” социал демократик партиясининг бош ғояларидан бири. Шундан келиб чиқиб, тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминланиши, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга партия фаоллари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
   Аъзоларининг асосий қисмини тиббиёт ходимлари ташкил этадиган “Адолат” СДП, Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати — Музаффара Абдиева иштирокида туман тиббиёт бирлашмасида айни шу масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


   Тадбирда сўзга чиқувчилар томонидан соҳадаги ютуқлар, муаммо ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
   Бобоқулова Шоҳида, тиббиёт соҳаси вакили:
— Кейинги йилларда тиббиёт соҳаси вакиллари учун қатор имконият ва шароитлар яратилди, соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Таклифим шундан иборатки, тиббиёт соҳаси вакиллари учун ҳам формани марказлашган ҳолда топширилса. Орган соҳаси ходимлариникидек.
   Депутат Музаффар Абдиева ҳар бир таклиф ва мурожаатни қайд этиб борар экан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Айни пайтда... Тиббий кўрик давом этмоқда...

   “Гўзалкент” маҳалла фуқаролари йиғинида аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтмоқда.
   Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, касалликлар профилактикаси ва ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш, малакали кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарувни жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
   Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП, Пастдарғом туман Кенгаши ҳам фаол ҳаракат қилмоқда. Тумандаги “Гўзалкент” массивида ташкил этилган тиббий кўрикда ҳам айни шу мақсадлар мужассам.


   Хосият Бегимова:
— Тиббий кўрикдан ўтдим. Ҳар ойда бир бор келиб, шифокорлар кўригидан ўтиб кетиш одат бўлиб қолди. Кексайган сари одамни турли оғриқлар безовта қилиб тураркан. Вақтида киши саломатлигини қадрлаши, касаллик безовта қилмаса-да, тиббий кўриклардан ўтиб туриши зарурлигини англадим.


   Тиббий кўрик давомида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати - Музаффара Абдиева фуқаролар ва ҳамширалар билан учрашиб, уларнинг аҳволини суриштирди ҳамда таклиф, мурожаатларини тинглади. Бу борада тегишли чоралар кўрилишини билдирди.

Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП,
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.
Самарқанд вилояти.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+