Депутат учрашуви ташкил қилинди

13.04.2021 11:04:27

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Хожамуратов ўзи сайланган Нукус шаҳридаги «Бағшылық» МФЙ ҳудуди аҳолиси билан уйма-уй юриб мулоқот қилди. 

Партия Нукус шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу учрашувда фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш, боғчага жойлаштириш, ордер олиш масаласи ва коммунал соҳа билан боғлиқ бир неча мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди.

Жумаладан, Нукус шаҳри “Бағшылық” МФЙ ҳудудида жойлашган Балқчи кўчаси 27-уйда истиқомат қилувчи Абуова Фарида ўғлини болалар боғчасига жойлаштириб беришини сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан депутат У.Хожамуратов Нукус шаҳар Мактабгача таълим бўлими билан боғланиб, натижада мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

 Шунингдек, ушбу кўчанинг 19-уйида яшовчи Хожамбергенова Саёра касаллиги туфайли шифохонага ётиб даволаниши учун ордер зарурлигини айтиб мурожаат этди. Депутат мурожаатни ўрганиб чиқди ва Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмасига  депутатлик сўровини жўнатди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Жойларда давом этаётган бу каби учрашувларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилиш уларнинг муаммоларига ечим топиш, халқнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига муҳим омил бўлмоқда.

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+