Депутат учун эътироф бу — халқнинг ишончидир

30.12.2023 09:12:03

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг 2023 йил якуни бўйича сўнгги сессияси бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш сўнгида бир гуруҳ депутатлар тақдирланди.
– Депутат учун эътироф, бу — халқнинг ишончи бўлган, – деди Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими, Қаюм Собиров. - Биз депутатлар ушбу ишончни оқлаш учун ҳаракат қилмоғимиз даркор. Якунланаётган йил бизга кўпгина масъулиятли ишларни муваффақиятли бажариш имконини берди.
Айтиб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида халқ депутатлари Жомбой туман кенгашидаги “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан кенг ва самарали ишлар олиб борилди. Ногоҳон, Нўш, Қўлбости, Бешбола маҳаллалари аҳолиси томонидан 300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган.

Дилмурод МАҲРАМОВ, "Адолат" СДП

Самарқанд вилоят, Жомбой туман Кенгаши фаоли.
.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+