«Депутат ва ёшлар» мавзусида учрашув бўлиб ўтди

04.02.2022 16:02:23

Бугун Чимбой тумани «Көкше қала» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида «Депутат ва ёшлар» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда «Адолат» социал-демократик партиясидан Чимбой туман Кенгашига «Ғәрезсизлик» сайлов округидан сайланган депутат С.Абдиева ҳам қатнашди.

Учрашув давомида ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг қизиқишлари ва ёшларининг ҳаётида мавжуд ижтимоий соҳадаги муаммолари тингланган ҳолда, амалий ўрганишлардан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар берилди.

Сўзга чиқувчилар бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмаганлигини ва илим олиб касб-хунар танлаш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида ёшларимиз мустақил хаётга қадам қояр екан ўз ўринларини топиб кетишлари учун мулоҳазали теранг фикрлаши, ўз касбининг малакали мутахассислар булиши ва бунинг учун давлатимиз томонидан етарлича шарт-шароитлар яратилганлиги, фақат бунинг учун ёшларимиз ўз иқтидорини намоён этишлари кераклиги айтиб ўтилди.

 

Ханазат СУЛАЙМАНОВ,

«Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+