Депутат ва ёшлар учрашуви:Фаоллар эътироф этилди

30.05.2022 15:05:06

1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳар "Истиқбол ёшлари" хусусий ўқув марказида китобхонлик тадбири ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев иштирок этиб, марказда таълим олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Ўқувчилар ўзлари севиб мутолаа қилган китобларни ўзбек, инглиз, рус тилларида сўзлаб беришди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга депутат, Қонунчилик палатаси ёшлар масалалари комиссияси раиси М.Валиев томонидан партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Депутат ёрдамчиси А.Аҳмаджонов билан биргаликда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишиб, янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди. Бухгалтерия соҳаси доирасида иш билан таъминлашни сўраб мурожаат қилган фуқаро М.Қўлдошеванинг мурожаати масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Бандлик  ва  меҳнат  муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил этилган http://ish.mehnat.uz сайти орқали Қўқон шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўлган бўш иш ўринилари электрон базасида тақдим этилган вакансиялар тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди ва таклиф-тавсиялар берилди.

Шунингдек депутат шаҳарда жойлашган Фарғона вилояти 1-сонли туманлараро фтизиатрия диспансери ходимлари билан давра суҳбати ўтказди. Бугунги кунда диспансерда 254 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Иштирокчиларга  тиббиёт  соҳасида  олиб  борилаётган  ўзгаришлар,  ходимларни моддий рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳусусида атрофлича маълумот берилди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари  ва  таклифлари ўрганилди. Шифохонада  даволанаётган  беморлар билан суҳбатлашилди. Беморлар  номидан  Абдулҳамид  ота   Ибрагимов  миннатдорчилик  билдириб, дуо  қилдилар. Ширинсўз шифокорларнинг муолажалари ўз самарасини бераётгани, саломатлиги тикланаётганлигини тўлқинланиб  сўзлаб берди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+