Депутат ва ёшлар учрашуви

08.06.2022 15:06:43

Ўзбекистон «Адолат»СДП Шеробод туман Кенгаши томонидан тумандаги 27-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати Собитжон Боқиев иштирокида «Депутат ва ёшлар» учраши ташкил этилди.

Депутат ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ёшлар фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги айтиб ўтилди. Учрашув давомида депутат ўзининг ҳаёт йўли, халқ вакили бўлгунга қадар ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, ҳозирги ёшлар ҳаётини ўзининг ёшлиги билан таққослаб, бугунги кунда барча шарт-шароитлар яратилганлиги, мазкур шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади

Шунингдек, тадбирда, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилганлиги таъкидланди. Ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Собитжон Боқиев, Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати:

- Бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда эса аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади. Шу жиҳатдан ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак асло янглишмаймиз. Бугунги учрашувда ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, бу соҳада қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида ёшлар билан фикр алмашдик ва келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифаларни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Очиқ мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган барча саволларга депутат томонидан атрофлича жавоб берилди.

Маъруф Салимов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шеробод туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+