Депутат ва ёшлар учрашуви

19.05.2022 14:05:44

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 3-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида  “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати Юсуф Ҳалимов,партия туман Кенгаши ва “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаоллари, туман Маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси ходимлари, мактаб педагог- ўқитувчилари ва мактаб юқори синф ўқувчилари  иштирок этдилар.

Учрашувда Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати ю.Ҳалимов ҳудудда Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Депутат ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туманда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, барча соҳада ёшларнинг ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Бугунги кунда ёшлар ўқиб-ўрганишлари, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун Давлат дастурида кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани, режалар айтилгани ҳақида батафсил гапириб берилди. Ёшларга оид қабул қилинаётган кўплаб қарор ва фармонлар, қабул қилинаётган қонунлар ёшларга қаратилаётган эътиборнинг юксак намунаси эъканлиги таъкидланди.

сурхон2_1

 Учрашув кечаси давомида депутат  ўзининг ҳаёт йўли, халқ вакили бўлгунга қадар ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, ҳозирги ёшлар ҳаётини ўз ёшлиги билан таққослаб, бугунги кунда барча шарт-шароитлар яратилганлиги, мазкур шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ҳам барча шароит яратилаётгани депутат томонидан таъкидланди. Шунингдек, сиёсий партиялар бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатдан юксалиб боришида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги, улар вакиллик органларидаги ўз депутатлари воситасида дастурий вазифалари, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилаётгани ҳамда бу орқали жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга интилаётгани ҳақида сўз борди. Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

 Шунингдек, мазкур мактабнинг кутубхонасида фаол китобхон ўқувчи ёшлари билан “Китобхон ёшлар ва Китоб фазилати” мавзусида ҳам давра суҳбати ўтказилди. Очиқ ва савол-жавоб тарзида ўтган тадбирда ўғил-қизлар таълим сифатини янада ошириш борасидаги фикр ва таклифларини билдиришди. Учрашув сўнггида депутат фаол ва ташаббускор ўқувчиларга ва мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.

 

Мухаммади Темиров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+