Депутат ёрдами билан муаммо ечим топди

20.12.2022 15:12:40

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзоҳид Абдукадиров мунтазам равишда ўз округидаги фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш масаласида ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишиб бормоқда.

Шу билан бир қаторда, депутат томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ва фуқаролар мурожаатлари бўйича «Темир дафтар»га киритиш бўйича самарали фаолият борилмоқда. Жумладан, депутат сайланган округда Яккатут маҳалласининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароси Худейнов Воҳиджоннинг коммунал тўловлар тўлашга қурби етмаётганлиги ва бунинг сабаблари тўғрисида округ депутатига мурожаат этди. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида депутат М.Абдукадиров масалани Кенгаш муҳокамасига тақдим этди, 

Ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар натижасида масала ижобий бартараф этилди.

Меҳринисо ЯКУБОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+