Депутат ёш оилага саҳоват кўрсатди

06.04.2021 11:04:16

Одатда оила қурган ёш келин-куёвга рўзғор учун маиший техникалар зарур бўлади. Айниқса “темир дафтар”да рўйхатда турувчи оила вакиллари учун кўрсатиладиган саховатнинг миқдори ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Чунки ками тугамайдиган рўзғорини бут қила олмаётган оила учун кичкинагина совға ёки моддий кўмак ҳам катта бир ёрдам бўлиб кўринади. Боёвут туманидаги “Янги бўстон” маҳалласида истиқомат қилувчи Зокиржон Зуҳриддинов ҳамда Дилноза Омонқуловалар ҳам “темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари.

Яқинда уларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги рағбат бўлган ушбу тўй тантанасида келин-куёвга Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носиржон Эгамбердиевнинг совғалари партия вилоят Кенгаши томонидан тантанали топширилди. Зокиржон ва Дилнозага депутат ҳомийлигида маиший техника воситалари тўёна сифатида тақдим этилди.

 

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+