Депутат ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларга тўғри йўналиш берди

29.04.2024 10:04:50

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова Муборак тумани ёшлари билан учрашди. Қарлиқ МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан бўлган учрашув айниқса, самимий мулоқотга айланди. Унда Махфурат Хушвақтова тўпланганларга Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП Фракцияси фаолияти, қонун ижодкорлиги ҳақида батафсил гапириб берди.
-Ҳар гал партиямиз электорати манфаатидан келиб чиқиб, қонунлар лойиҳаси устида ишлаймиз,-деди депутат.-Шу нуқтайи назардан биз мудом сизлар билдирадиган таклиф, фикр-мулоҳазаларга таянамиз.
-Биз қишлоқ ёшлари ушбу юзма-юз мулоқот давомида кўп нарсани билиб олдик,-деди маҳалла ёшлари номидан Қаноат Шерқулов.- Хусусан, янги қонунлар қандай юзага келиши бизни қизиқтирарди. Депутатимиз барча саволларимизга жавоб берди. Маҳалламиз ёшлари, хотин-қизлари, хуллас, барчамиз қониқиш ҳосил қилдик.

Шунингдек, маҳалланинг Бодомзор, Чаманзор, Узумзор, Теракзор, Янгибозор, Ёғду кўчалари аҳолиси билан мулоқотда одамлар депутатга 250 та бетон электр устунлари ҳамда 2 та трансформаторга эҳтиёж борлигини маълум қилишди. 13-умумий ўрта таълим мактабини эса жорий таъмирлаш, ички йўлларни асфальт қилиш, 875 та хонадонга ер кадастр ҳужжатларини қилишда ҳам фуқаролар депутатдан амалий ёрдам сўрашди. Махфурат Хушвақтова фуқароларни қийнаб келаётган барча масалаларни ўрганиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатма берди.

Махфурат Хушвақтова билан самимий суҳбатлар Косон тумани маҳалларида ҳам ғоятда қизиқарли ўтди.

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+