Депутат Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди

25.03.2021 20:03:58

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бир гуруҳ ижодкорлар уюшма аъзолигига қабул  қилинди. Унда Ўзбекистон халқ шоири, уюшма раиси Сирожиддин Саййид иштирок этиб, давлатимиз томонидан адабиётимизни ривожлантиришга, ёзувчи-шоирларни ижод қилишларида уюшмада керакли шарт-шароитларни яратилишига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, ижодкорлар бирма-бир эълон қилинди. Хусусан, адабиётшунос Сайёра Холмирзаева, ёзувчилар Абдужалол Тайпатов, Александр Свистунов, Акбар Мирзо, Абдухамид Мухторов, Рустам Жабборов, публицистлар Тошпўлат Матибоев, Салим Дониёров, шоирлар Омонулла Муталов, Ақшагул Тўлегенова, Шаҳрибону Ҳасановага аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ташпўлат МАТИБАЕВ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси:

Уюшма аъзолигига қабул қилинганимдан жуда мамнунман. Бу биз ижодкор ёзувчиларга катта илҳом ва рағбат беради. Шу билан бирга, масъулиятни икки баробар оширади. Чунки халқ ишончини оқлаш, бу улуғ номни гарданида пок сақлаб юриш вазифаси ҳамиша уйғоқ туради.

Таъкидлаш керакки, шу кунгача профессор, депутат Т.Матибаевнинг бир қанча ўқув адабиётлари, қўлланма ва турли мавзуга оид китоблари чоп этилган.

 

 

Хумора ГУЛМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент шаҳар Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўйича

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+