Депутатга муаммоларни бартараф этиш учун 2 млрд сўм маблағ ажратилмоқда

21.04.2022 11:04:05

Яқинда бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар томонидан кўплаб масалалар ўртага ташланиб, муҳим таклифлар билдирилди.

Жумладан, 49-Жарариқ округи депутати Эргашев Ҳусниддин Абдуллаевич сессияда сўзга чиқиб, ўз округида жойлашган “Шодлик” “Ибн Сино”, “Жарариқ”, “Белтепа”, “Катта  Жарариқ” маҳаллаларини ўрганиш жараёнларида 588, 229 мактабгача таълим муассасаларнинг абгор аҳволи, тинимсиз ёмғирлар натижасида болаларнинг устига томчи, чаккилар ўтиб кетганлиги бўйича мурожаатлар айтилганини келтириб ўтди. Келтирилган муаммолар депутат томонидан қайта-қайта ўрганилгач, масала сессия кун тартибига олиб чиқилгани таъкидланди. Депутат Кенгаш аъзоларига мазкур масалани ҳал этишда 229-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг том  қисмини капитал таъмирлаш, узоқ йилларга чидамли (Профнастиль) материаллар билан қоплаш  учун 950 000 000 сўм, Шайхонтоҳур тумани “Беруний” кўчаси 10 уй ҳовлисидаги болалар  майдончасини замонавий  ўйин ускуналари, спорт  анжомлари, сунъий  чим  қопламаси  билан жиҳозлаш  учун  100 000 000 сўм, Ибн Сино 2 мавзе “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 588- сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг том  қисмини капитал  таъмирлаш, узоқ  йилларга чидамли (Профнастиль) материаллар  билан қоплаш  учун 950 000 000 сўм зарурлиги бўйича ўз таклифларини билдирди.

тош2

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиб, бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Ушбу тегишли қарор асосида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча тушумлари ҳисобидан маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

        

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+