Депутатимиз “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси ғолиби

06.06.2022 12:06:00

Сўх туманида бўлиб ўтган болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросимида тумандаги 27 та маҳалла, Фарғона туманидаги “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳаллалари ҳамда Риштон туманининг “Чўнғара” маҳалласидаги масъуллар ўртасида ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловлари ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъуллар муносиб рағбатлантирилди.

фар2_5

Танловда 3-ўринни қўлга киритган ғолибларнинг ҳар бирига диплом ва 20 миллион сўмдан пул мукофотлари, 2-ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг ҳар бирига диплом ва 30 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди. 1-ўринни қўлга киритган ғолибларнинг ҳар бирига диплом ва Президент совғаси – автомобиллар калитлари тантанали равишда топширилди.

Ғолиблар  қаторида  Сўх туманининг “Хазрати Алий” МФЙ раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субхонали Нишонов ҳам бор. У “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияси бўйича 3-ўринни эгаллаб, диплом ва 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Партиямиз фаоли, жонкуяр депутатни муваффақияти билан табриклаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+