Депутатимиз «Маҳалла ифтихори»

31.08.2022 15:08:19

Сўх туманидаги «Ҳазрати Али» МФЙ раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирланди. Депутат ўз фаолияти давомида аҳоли билан тизимли мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишини ўзиники билди. Мурожаатлар билан ишлаб, масъуллар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга эришди. Ўзи сайланган ҳудудда мавжуд сув таъминоти, кўчаларни асфальт қилиш, эски симёғочларни алмаштириш сингари кўплаб масалалар ечимида ташаббускор бўлди. Бугунги кунда Субҳонали Нишонов туманнинг энг фидойи ва фаол депутати саналади. «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши жамоаси Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишоновни юксак мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайди!

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот  хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+