Депутатимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

01.07.2021 12:07:31

Ўзбекитон - ёшлар мамлакати. Шундай экан, мамлакатимиз тараққиёти навқирон авлоднинг салоҳияти, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар, ютуқлар кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканлигини ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир.

Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштиришда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини алоҳида таъкидлаш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори барча соҳаларда яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса ёшларнинг келажакка бўлган ишончини кучайтирмоқда.

Хусусан, куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармонда ҳам ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган.

Фармонга кўра, кўплаб ёшлар қатори, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Дилмурод Худайшукуровнинг ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланиши Жиззах вилоятидаги партиямизнинг барча фаол аъзоларини бирдек қувонтирди.

Дилмурод Худайшукуров 2020 йилда ҳам мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшлар қатори “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.  

Ишонамизки, юртбошимиз томонидан ёшларга берилаётган бундай эътибор уларни янада бирлаштиришга, Ватан тақдирига дахлдор эканликни ҳис қилиб яшашга ва берилаётган имкониятлардан бунданда кўпроқ фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиётига янада кўпроқ ҳисса қўшишга имкон яратади.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+