Депутатлар маҳаллада соғлом муҳит яратиш йўлида

28.05.2024 10:05:17

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутатлари шундай ташаббус билан чиқди. Маҳалла фаоллари билан бирга хонадонларга кириб бориб, фуқароларга давлатимизнинг бугунги сиёсати, қонунчилигимиздаги ўзгартиришлар ва энг асосийси ватанпарварлик мавзусида суҳбатлар ташкил этиляпти. Депутат Дилфуза Аҳмедова Шодлик МФЙда бўлиб, дастлаб маҳалладаги еттилик фаолиятини ўрганди. Янги тизим маҳалла институти фаолиятини янада жонлантиргани, ҳар бир иш режа асосида олиб борилаётганига гувоҳ бўлди. Аҳоли тўла хатловдан ўтказилиб, тоифаларга ажратилгани мақсадга мувофиқ. Ким билан қандай ишлаш аниқ.

Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:

-Аҳоли бандлигини таъминлаш доим долзарб вазифа. Маҳалла фаоллари бу борада тизимли иш олиб бормоқда. Улар билан яна бандлик масаласини ўргандик, 25 нафар вақтинча ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Эндиликда мигрантлар билан иш олиб боряпмиз. Хорижда ишлашнинг ўз тартиби борлиги жамоатчиликка тушунтирилмоқда. Агар биз маҳаллада соғлом муҳит яратсак юртдошларимизни она Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш баробарида ҳар қандай кўнгилсизликларни олдини олишга эришамиз.

Маҳалла — кичик ватан. Унга бўлган эътибор Ўзбекистонимизга бўлган эътибор демакдир.

 

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+