Депутатлар ташаббуси билан кўчалар тўлиқ асфальтланди

26.07.2021 14:07:29

“Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда фуқаролар хонадонида бўлиб, муаммолар, ечимини кутаётган масалаларнинг ижобий ечимини топишда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳи тумандаги “Асил” МФЙда яшовчи  аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориб, уларнинг мурожаатларини ўрганишди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 532 та хонадонда 726 та оила истиқомат қилади. Ёзда чангдан, куз-қиш ойларида лойгарчиликдан азият чекадиган маҳалла аҳли мутасаддиларга, юқори идораларга маҳалла кўчаларига шағал ётқизиш, асфальтлаш масаласида кўп мурожаат қилган. Бироқ, йиллар давомида амалий натижа бўлмаганлиги ўрганишлар давомида аниқланди.

– Маҳалламизнинг Заковат ва Истеьдод кўчалари ҳолати жуда аянчли эди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Махмуд Турғунов. – Бир неча идора ва ташкилотлардан бир неча бор ёрдам сўрадик. Аммо барчаси “ана бўлади, мана бўлади”дан бошқа ҳеч қандай амалий жавобга ўтмади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Севара Ғофурова ҳамда Зангиота туман Кенгаши депутати Вазира Сулаймоноваларнинг ҳудудларни ўрганиши давомида маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо ижобий ҳал бўлди. Сайловда уларга ишонч билдириб янглишмаган эканмиз.  Натижада кўчаларимизга  тўлиқ асфальт ётқизилди. Бундан маҳалламиздаги катта-ю кичик беҳад мамнун.

 

Фотима САТТОРОВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+