Депутатлар томонидан фаҳрийлар йўқланди

10.05.2021 23:05:25

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами инсон учун энг азиз ва қадрли бўлган тинчлик, осойишталик, хотиржамлик каби эзгу мақсадларни ўзида мужассам этади. Бу байрамда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, ўтганлар ёдга олиниб, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий  хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирилади. Даҳшатли урушда ҳалок бўлганларнинг ҳар бири ўзбекистонлик, кимнингдир отаси, кимнингдир онаси, кимнингдир бобоси, кимнингдир момоси, яна кимнингдир фарзанди,  умумий қилиб айтганда эса Ватанимиз фарзанди эди. Биз эса ўз навбатида ота-боболаримизнинг озодлик, мусаффо осмон ва фаровон ҳаёт учун қилган қаҳрамонликларини унутишга, уларни ёддан чиқаришга ҳаққимиз йўқ. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов айтганларидек, “Хотира ва қадрлаш деганда биз, аввало, ўзимизни инсон сифатида англашни, одамийлик фазилатларини улуғлашни назарда тутамиз”. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини ва бизнинг миллий меросимизни англатиб турувчи ва келажагимизни ёритиб турувчи йўлчи юлдуздир. Қадр эса, инсонни юксакликка кўтаради, унинг орзу-ниятларига, мақсад ва маслакларига турткидир.

Ўз ҳаётини она Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва хотиржам кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиш одамийлик олдида турган энг устувор вазифадир. Ушбу вазифага амал қилган ҳолда Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Назиржон Исақов, Отабек Холиқов, Файзулло Мирзаев, туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар туман ҳокими Шуҳрат Мўминовнинг байрам табригини ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотларини фронт ортида хизмат қилган фаҳрийларга етказиш мақсадида хонадонида бўлдилар. Ҳаётимизга ва хонадонларимизга файз ва қувонч бағишлаб келаётган азиз ва муҳтарам фаҳрийларимизни улуғ байрам муносабати билан муборакбод этдик.  Уларнинг дуоларини олдик.

 Озода ДАДАЖОНОВА,

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+