Депутатлар томонидан МТМ туман бўлими хисоботи рад этилди

11.02.2021 12:02:57

Халқ депутатлари Янги ҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб туман ҳокимлиги ўринбосарининг Янги ҳаёт туманида “Темир дафтар” бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Хисоботда “Темир дафтар”да қолган оилалар таркиби секторлар кесимида таҳлил қилинди. Ўз навбатида ижтимоий эҳтиёжига қараб ушбу рўйҳатни шакллантириш бўйича сессия иштирокчилари томонидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Сессия давомида Тумангаз таъминоти раҳбари, Мактабгача таълим ташкилотининг туман бўлими мудири, туман Молия бўлими бошлиғи каби мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди. Янги ташкил этилган ушбу туманнинг кўпгина газ етиб бормаган чекка ҳудудларидаги муаммони бартараф этиш юзасидан таклифлар айтилди. Шунингдек, янги кичик контейнер кўринишидаги мактабгача таълим муассасаслари барпо этиш бўйича МТМ туман бўлимининг режаси депутатлар томонидан рад этилиб, хисоботи қабул қилинмади. Бунинг ўрнига ахоли эхтиёжига қараб сони кам бўлса ҳам сифатли,  қабул қилиш қуввати кўп болага мўлжалланган боғчалар қуриш таклифи илгари сурилди. Туман молия бўлими билан ушбу боғчаларнинг қурилишига маблағларни маҳаллий бюджет даромадларидан шакллантириш лозимлиги белгиланди.

Сессия сўнгида қабул қилинган қарорлар барча депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+