Депутатлар учун семинар-тренинг

13.04.2021 18:04:16

“Тараққиёт стратегияси” маркази  USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7-9 апрель кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” оромгоҳида Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари учун (жами 28 нафар депутат) “Қонунлар ижросини таъминлашда ва бюджетни шакллантиришда гендер ёндашуви” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Уч кун давом этган семинар-тренинг доирасида “Депутатлар учун гендер таълимнинг долзарблиги ва асослари, Гендер стереотипларини, нотўғри қарашларни, хотин-қизларни камситиш масалаларини идрок қилиш”, “Депутатларнинг  гендер тенглигини таъминлашдаги роли ва вазифалари”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари”, “Гендер тенглиги ва эҳтиёжлар назарияси” каби мавзуларда  маърузалар тингланиб “Муаммолар дарахти” техникаси, Ораторлик маҳорати, Гендер тенглик масалалари бўйича лойиҳаларни тақдим қилиш “Маҳорат дарслари” ўтказилди.

Машғулотларни юридик фанлари доктори Лола Саидова, шунингдек, тренерлар Нигора  Гаппарова, Алишер Исломовлар олиб боришди.

Семинар-тренингнинг биринчи куни расмий очилиш маросими билан қизиқарли тарзда бошланди. Тренинг иштирокчилари ўзаро танишиб олишди, қоидаларни ўрганишди, мотивацион маърузалар тинглашди. “Муаммолар дарахти”нинг техникаси билан танишишди.

Семинар-тренингнинг иккинчи ва учинчи кунлари  ҳам депутатларнинг фаоллигини ошириш учун мотивация берадиган машғулотлар ўтилди.

Мазкур уч кунлик семинар-тренинг халқ ноиблари учун чин маънода маҳорат мактаби вазифасини ўтади.

 

Дилдора ИСЛАМОВА,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+