Депутатларимиз аҳоли муаммоларига ечим изламоқда

05.05.2021 16:05:22

Айни пайтда Бўстонлиқ туманидаги “Қорамозор” МФЙда 460 хонадонда 3 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолиси электр энергиясининг тез-тез узилишга тушиб, ўчиб қолиши, 1975 йилда ўрнатилган  ТП-3 трансформаторининг эскириб, авария ҳолатида эканлиги сабабли янги  трансформатор  қуриб беришларини сўраб,  “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши  раиси ҳамда депутатларга  мурожаат қилишди.

Мурожаат партиянинг туман Кенгаши раиси А.Сайдалиев ва Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Х.Мавлединовлар  томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, йўлларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги боис ҳудуддаги Оқсоқ ота ва Янги авлод кўчаларига шағал ётқизилиб, йўлларнинг яхшиланишига эришилди.

 

Акром САЙДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+