Депутатлик гуруҳларида: Самарқанддан гапирамиз!

01.07.2024 10:07:12

Депутат ўз ҳудудидаги сайловчиларининг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилса, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечимга эришиш учун амалий ҳаракат қилса халқнинг унга бўлган ишончи ортади. Буни бугунги кунда ҳар бир депутат шуни англаган ҳолда аҳоли орасида бўлишга интилаётгани аслида шундан. Бунга биргина мисол сифатида «Адолат» СДП вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг фаолиятини олсак бўлади.

Депутатлардан бири Инобат Бобоқулова жорий йилнинг ўзидаёқ бир неча йиллардан буён фуқаролигини расмийлаштира олмаган 6 нафар фуқарога туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда 4 нафар фуқарога ID-карта тиклашда ёрдам берди. Жумладан, Самарқанд шаҳар Дарғам маҳалласида яшовчи Лариса Провоторовага тегишли фуқаролик паспорти бўлмаганлиги боис икки нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат назоратга олиниб, Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли ҳужжатларни йиғишда амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада 2004 йилда туғилган Оксана Провоторова ҳамда 2008 йилда туғилган Богдан Провоторов туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди. Бу каби мисолларни яна келтириш мумкин.

Шунингдек, вилоят Кенгашидаги яна бир депутат Санобар Мирсаидова йил бошидан 3 нафар онкологик касалликка чалинган, 4 нафар ногиронлиги бор бола ҳамда 2 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага моддий ва амалий ёрдам кўрсатди. Депутат ташаббуси билан партия вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги Қавчинон, Шалғамон маҳаллаларида истиқомат яшовчи биринчи гуруҳ ногирони бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида шалғамонлик Шоира Мансурова мурожаатига кўра унинг оиласига ҳомийлар томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.Аҳамиятлиси, Санобар Мирсаидова сайёр қабуллари давомида тушган мурожаатлар юзасидан керакли ташкилотларга жами 9 та депутатлик сўрови юборган бўлса, улардан 7 таси ижобий ҳал этилган.

Депутатлик гуруҳи таркибидаги яна бир фидойи депутатлардан бири Содиқ Ҳақбердиев жорий йил бошида Дедан маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган сузиш ҳавзаси ҳамда Болалар спорт мажмуасининг қурилиш жараёни лойиҳа ишлари бўйича музокара ўтказиб, ўзи назорат қилиб борди. Қолаверса, Содиқ Ҳақбердиев Бўстон ва Қозикент маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар хонадонларига бориб, уларнинг даволаниши учун яқиндан амалий ёрдам кўрсатди. Депутат ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўз округи ҳудудига 850 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди.

Депутатлик гуруҳидаги Тозагул Ҳолиқова, Дилафрўз Улуғбаева, Дилшод Тиллаев, Нигора Раббимова, Сарвиноз Нажмиддинова, Илҳомжон Тўхтасинов, Гулбека Қўчқорова, Мадина Ваҳобова, Гавҳар Алимовалар  ваколати доирасида вилоят аҳолиси учун қулай ва манфаатли бўлган қарорлар чиқарилишига ва ижро этилишида фаол бўлишяпти.

Гулнафиса АБДИМУРОДОВА,

«Адолат» СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+