Депутатнинг кучи нималарга етяпти?

30.04.2021 13:04:13

Кейинги вақтда сайловчиларнинг ўз вакилларига бўлган муносабати ўзгарди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакилларининг йўли бошқа. Бироқ гап маҳаллий кенгаш депутатлари хақида борганда айримлар ҳамон уларни эскича баҳолаётганидан ҳам кўз юмиш қийин. Аслида ҳам шундайми?

Жалақудуқ тумани, “Янгисор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Маъмурахон Асқарова икки нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси. Кекса бемор онаси ҳам унинг қарамоғида. Шу сабаб бир жойда ишлаб, пул топишга имкони йўқ. Қишнинг совуқ кунларида унинг бир ташвиши икки бўлди. Уйи таъмирталаб, кимдан ёрдам олишга боши қотди.

Шундай кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида туман кенгаши депутатлари хонадонма хонадон юриб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганаётганини эшитди. Қўшниларига  халқ депутатлари туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоевага учрашмоқчилигини айтди.

Сайловчиларнинг барчаси ҳам ўз ҳуқуқлари ва депутатлик институти хақида керакли тушунчага эга эмас. Кимдир депутатни нимага кучи етарди, деди. Яна кимдир, ҳаммаси расмиятчилик, овора бўласиз, деди.

Йўқ, М.Асқарова ўз фикридан қайтмай адашмади. Унинг мурожаати эътиборга олинди. Т.Алибоева ўрганишлар асосида масъул ташкилотлар ва ҳомийларга чиқди. Натижада фуқаронинг талаби қондирилди.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Чиндан ҳам бу фуқаро ёрдамга муҳтож. Уйини таъмирлаш учун керакли қурилиш материаллари олиб келинди. Яна 5 миллион сўм озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун пул берилди. Оиланинг кейинги ҳаётини ҳам ўз назоратимга олдим.

Ҳа, депутат катта кучга эга, масъулияти ҳам юқори. Сайловчилар бежиз ишонч билдирмаган.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот котиби.      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+