Депутатнинг саховати

30.03.2021 19:03:15

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ботир Даминов Юнусобод туманининг “Увайсий”, “Шоштепа”, “Юртобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи имконияти чекланган инсонлар ҳамда кам таъминланганлар хонадонларига ташриф буюриб, партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида хайриялар улашди.

Улар ичида қандли диабет ҳамда онкологик  хасталиги билан касалланган беморлар, амнистия туфайли авф этилганлар бор.

Ушбу лойиҳа асосида депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг неча минг йиллик қадрият ва анъаналарга содиқ қолган ҳолда мухтожларга кўрсатаётган эзгуликнинг ёрқин намунаси ҳамдир.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+