Депутатнинг  учрашувлари  янгиариқлик сайловчилари билан давом этди

27.05.2022 16:05:52

Аввал ҳабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев шу кунларда хонқалик ва янгиариқлик сайловчилари ҳузурида бўлиб улар билан дилдан суҳбатлашмоқда,  уларни кўпдан қийнаб келаётган муаммолари билан яқиндан танишиб, ижобий ечим топишда тизимли ишларни амалга оширмоқда.  

Депутат  Янгиариқ туман ҳокими ва ҳоким ёрдамчилари, мансабдор шахслар билан учрашди. Унда туманда олиб борилаётган иқтисодий, ижтимоий масалалар, туман иқтисодини ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар, фуқароларнинг яшаш шароитидаги ўзгаришлар каби бир қатор масалалар юзасидан таҳлилий  муҳокамага қаратилган суҳбат ташкил этилди.

Учрашувда  тиббиёт соҳасидаги энг долзарб масалалардан бири “Темир дафтар” рўйҳатида турган, бир гуруҳ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни бемор фарзандларида жарроҳлик амалиёти ўтказиш масаласида моддий томондан муаммолар бўлаётгани хусусида сўз юритилди ва амалий ёрдам сўраб депутатга мурожаат этилди.

Депутат М.Қурбонбоев Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан маслаҳатлашиб, муаммони ижобий ечимини топишга ҳаракат қилишини айтди.

Бир сўз билан айтганда,  партиямиз фаоллари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй ҳаракатлар, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини  самарали амалга ошишида хизмат қилади.

                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,
                    “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+