Доривор ўсимликлардан фойдаланиш

07.12.2023 22:12:16

Инсон тўлақонли ҳаёт кечириши учун, энг аввало, соғлиғи мустаҳкам бўлиши лозим.
Инсон учун саломатлиги ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак. Инсон организмида учрайдиган турли хилдаги касалликларни даволашда нафақат илмий усуллардан, балки халқ табобатидан ҳам фойдаланилади. Халқ табобатида инсонларда содир бўлаётган касалликларни даволашда, асосан табиий усуллардан, яъни маданий ва ёввойи ўсимликларнинг шифобахш турларидан фойдаланилади.


Ўзбекистонни жаннатмакон ўлка десак янглишмаймиз, чунки ҳар қадамимизда дардимизга даво бўлувчи доривор ўсимликлар ўсиб, гулламоқда.
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш бугунги куннинг долзарб ва муҳим масалаларидан бири. Жумладан, давлат тиббиёт муассасаларида, ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинган.
Эътирофга сазовор жиҳати, Ўзбекистон “Адолат” СДП доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда уларни қўллашга оид махсус тарғибот ишларини ташкил қилишни ўз мақсад ва вазифасига айлантирган. Республика бўйлаб партиянинг ҳар бир туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳудудларда “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлар билан бирга ўрганишлар олиб бориш, кенг муҳокама этиш” тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг бири “Адолат” СДП Қонликўл тумани Кенгаши томонидан тумандаги “Дўстлик” МФЙда ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майда қабул қилинган “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва доривор ўсимликларнинг инсон саломатлигига таъсири, улардан фойдаланиш усуллари ҳақида маълумот беришди.
Масалан, ҳар бир хонадонда ўстириладиган Алоэ ўсимлиги жуда шифобахш ўсимлик бўлиб, халқ табобатида алоэ баргидан ва унинг ширасидан турли касалликларни: ошқозон ва ўн икки бармоқлик ичак яралари, ўпка силини ҳамда кўплаб касалликларни даволашда кенг қўлланилади.
Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг саломатлиги бирламчидир. Шу боис, ҳар бир инсон, энг аввало, ўзи, оиласи ва яқинларининг саломатлиги учун масъул бўлиши лозим.

“Адолат”СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+