Дунёда халқ дуосини олишдан ортиқ савоб йўқ

08.05.2021 13:05:49

Инсонийлик, меҳр-оқибат, беморлар ҳолидан хабар олиш миллатимизга хос ҳусусият. Бирор юртда такрорланмас маҳалла деган табаррук жой бор экан бу ерда инсонлар улуғланади, азизланади. Қўшнилар ҳолидан хабар олинади, қийналган оилага ёрдам қўли чўзилади. Бундай гўзал фазилатларни сингдирган аждодларимизга минг бор ташаккур.

Фарғона вилояти  Фурқат туманида саховатли инсонларнинг  кўмаги асосида “Катта янги” МФЙ қошида "Саховат ва кўмак" хайрия жамғармаси ташкил этилган эди. Муборак ойда маҳалладаги ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилаларга жамғарилган пуллар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шу билан бирга,  жамғарилган пуллар ҳисобидан нуронийлар учун  бир  миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

Қутлуғ Рамазон ойида эҳсонлик қилаётган ака-укаларимизга,   эзгуликни қалбига тугган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Зеро,  уларнинг кўмаги билан қанчадан қанча инсонлар юзига табассум югурди. Мушкуллари осон бўлди. Бунинг ажри улуғдир. Атоқли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида ёзилганидек,

Дунёда халқ дуосини олишдан ортиқ савоб йўқ.

Дунёда халқ қарғишига қолишдан ортиқ гуноҳ йўқ.

 

Акмалжон ҚАМБАРОВ,

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+