Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

25.05.2022 12:05:50

Меҳр-саховат халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Хайру саховатнинг катта кичиги бўлмайди. Саховатпешалик, мухтожларга ёрдам қўлини чўзиш савобли амаллардан биридир. Шу ўринда “Адолат” СДПнинг “Саховат -  беназир қадрият” лойиҳаси доирасида партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда, партиямиз фаоллари томонидан ҳам қатор эзгу ташаббуслар ҳамда хайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Пешку туман Кенгаши депутати Эътибор Адизова партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида тумандаги “Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Депутатнинг бундай эътиборидан маҳаллада яшовчи фуқаролар мумнун бўлиб, унинг ҳаққига дуолар қилди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+