Экологик инновация ва технологиялар албатта ўз натижасини беради

21.05.2021 12:05:45

Ўтган асрнинг 50 йилларидан бошланган, XXI асрга келиб эса ўзининг энг юқори нуқтасига кўтарилган Орол денгизининг қуриши фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг ҳудудидаги айрим давлатларнинг ташвиши бўлиб қолмасдан бутун дунё халқлари учун хам экологик фожиага олиб келмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг шахсан ўз ташаббуси билан бундан қарийб 4 йил олдин Оролбўйи ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган эди. Энг аввало Мўйноқ тумани марказининг инфраструктрурасини ҳар томонлама ривожлантириш даркор эди. 100 километрдан ортиқ қувур тортилиб, тоза ичимлик суви олиб келинди. Маъмурий, маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари, кўплаб янги турар жойлар барпо этилди. Имтиёзли кредитлар берилиб, кўплаб ишбилармонлар ушбу туманда ўзларининг бизнесларини бошлади. Натижада минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Энг асосийси Орол фожиаси таъсирини юмшатиш бўйича олдин дунё тажрибасида бўлмаган энг катта ишлар амалга оширилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим ўтган йили Президентимиз дунё ҳамжамиятига Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан чиққан эди. Орадан кўп вақт ўтмастан жорий йилнинг 18-май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисда дунёнинг 60га яқин давлатлари томонидан маъқулланиб, юқоридаги махсус резолюция қабул қилинди. Орол минтақасида яшовчи кўп минг сонли аҳоли саломатлиги ва турмуш фаровонлиги билан боғлиқ ушбу ҳужжат тарихий ҳужжат ҳисобланади.

Ўйлаймизки, Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Оролбўйи ва Орол денгизи тубида амалга оширилаётган мазкур экологик инновация ва технологиялар яқин келажакда, албатта ўз самарасини беради. Ва биз Мўйноқликлар Оролбўйидаги ҳудудлар янги кўркам шаҳарчаларга, Орол денгизининг қуриган қисми эса қалин ўрмонзорларга айланишига ишонамиз.

 

Светлана БАХРЕДИНОВА,

Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутати,

Аёллар қаноти Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+