Экологик инновациялар ва технологиялар муаммо ечимига хизмат қилади

19.05.2021 17:05:00

Муҳтарам Президентимиз ўзининг давлат раҳбари бўлиб сайланган дастлабки кунларидан Орол денгизи билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу минтақада яшовчи аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида катта эътирофга лойиқ ташаббусларни илгари суриб, уларни ҳаётга татбиқ этишда тинимсиз изланишлар олиб бормоқда.

Мана шундай юксак эътибор ва ғамхўрлик натижасида бугун Орол минтақасида яшовчи аҳоли ҳаёт тарзида кескин ўзгаришлар сезилмоқда.

Энг дастлаб, денгиз яқинида яшовчи Муйноқ тумани аҳолисининг кўп йиллик орзуси ушалиб, ҳаёт манбаи ҳисобланган тоза ичимлик суви билан таъминланиши, туман марказларидан тортиб, олис овулларда давом этаётган жўшқин ўзгаришлар, бугун энг аввало ҳар бир қорақалпоғистонлик, айниқса, қорақалпоқ оналари, ёшлари қалбида шукроналик, келажакга бўлган ишонч, ҳаётдан розилик туйғуларини оширмоқда.

Сабаби ҳар бир ота-она ўз фарзандининг соғлом ва баркамол ўсишини, эл-юрт корига ярайдиган азамат бўлиб вояга етишини орзу қилади.

Мана шу орзулар муносиб турмуш шароити билан чамбарчас боғлиқ.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролнинг қуриган тубида тўқайзорлар барпо этиш ишларининг олиб борилиши, сўнгги 2-3 йил ичида ҳуддудда экотизим, иқлимнинг яхши томонга ўзгаришига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3975 сонли Президентимиз қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг ташкил этилиши, Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда илмий-тадқиқот ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш, экотизимни яхшилаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий имкониятини кенгайтирмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим бўлган энг муҳим қарорлардан бири  давлатимиз раҳбарининг 2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори ҳисобланади.

Мана шу қарорда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш буйича аниқ вазифалар белгиланиб, айни кунда қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Энди биз сўз айтмоқчи бўлган асосий масала ўтсак, ўткан йили сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган пурмаъно фикрлар нафақат юртдошларимиз балки жаҳон сиёсатчилари томонидан ҳам илиқ кутиб олинган эди.

Юртбошимизнинг Орол денгизи билан боғлиқ вазиятга катта эътибор қаратиб, Орол бўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи куни кеча бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига биринчи масала сифатида кўриб чиқиш учун киритилганлиги кўп минг сонли юртдошларимиз қатори мени ҳам хурсанд қилди.

Орол минтақасида яшовчи кўп минг сонли аҳоли саломатлиги ва турмуш фаровонлиги билан боғлиқ ушбу ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланганлиги ғоят аҳамиятлидир. Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлат, шу жумладан Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Иордания, Ўмон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Венгрия, Руминия, Жазоир, Парагвай ва бошқа мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилишганлиги давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуснинг нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлатлар учун ҳам нақадар долзарблигидан далолатдир.

Экологик муаммоларга экологик инновациялар ва технологиялар асосида ечим топиш, бугунги шиддат билан ривожланаётган даврнинг муҳим талаби.

Демак, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббус экологик муаммоларга - экологик инновациялар ва технологиялар асосида ёндошиш ва ечим топишга хизмат қилади.

 

Раўаж ОТАРБАЕВ,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари,

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+