Экологик муаммоларнинг олдини олувчи янги тарихий ҳужжат қабул қилинди

21.05.2021 15:05:13

Бугунги кунда Орол денгизидан учган заҳарли тузлар шамол орқали юртимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқаб, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигига ёмон таъсирини ўтказаётганлиги сир эмас.

Бунинг олдини олиш бўйича кейинги йилларда Орол денгизининг қуриган ҳудудида ўрмонзорлар барпо қилиш, жумладан саксовул экиш ишлари олиб борилмокда. Экилаётган бундай чўл ўсимликлари эртага экологик фожианинг салбий оқибатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида Орол денгизи қуриши билан боғлиқ экологик фожиа оқибатларини юмшатиш бўйича дунё ҳамжамиятига ҳам ўз ташаббуслари билан чиқмоқда. Бу эса Оролбўйи ҳудуди аҳолисининг саломатлиги ва фаровон турмуш кечиришлари учун қаратилаётган катта эътибори деб биламан.

Муҳтарам Президентимиз БМТ минбарида Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш ва ушбу ҳудуд аҳолисининг саломатлигини яхшилашга қаратилган муҳим ташаббуслари билан чиққанлигини барчамиз биламиз. Ўтган йили сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган юқоридаги Орол денгизи билан боғлиқ вазиятни юмшатишга қаратилган ташаббуси бугун дунё ҳамжамияти томонидан маъқулланмокда.  

Жорий йилнинг 18-май куни Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантурувчи, экологик муаммоларнинг олдини олувчи тарихий ҳужжат қабул қилинди. Яъни шу куни Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси қабул килинди.

Аҳамиятлиси, ушбу юқоридаги масала Бош Ассамблеянинг 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига биринчи масала сифатида кўриб чиқилганлиги бўлди. Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бу ташаббуснинг нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлатлар учун ҳам нақадар долзарблигини англатади. Қабул килинган ушбу тарихий ҳужжат Оролбўйи ҳудудида яшовчи кўп сонли халқнинг яшаш шароитларини янада яхшилашига ишонамиз.

 

Айша АБДРЕЙМОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+