Элни суйган фарзандларни эл этар эъзоз

18.03.2021 11:03:39

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори” ижроси таъминланмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг Когон туман кенгаши ташаббуси билан туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида “Элни суйган фарзандларни эл этар эъзоз” деб ном олган маънавий-маърифий кеча ташкил этилди. Ушбу тадбир орқали икки буюк ижодкорнинг нафақат ижод йўли, балки ибратли ҳаёти ҳам ўқувчилар томонидан  саҳнага олиб чиқилди. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов жасоратли, истеъдодли, ҳозиржавоб шоир сифатида барчамизнинг қалбимиздан чуқур ўрин олган. Унинг шеърларида дўстлик, садоқат, сабр каби фазилатлар тараннум этилади. 

Ёшлар қалбидан жой эгаллаган ўзбек адабиётининг яна бир забардаст фарзанди Ўткир Ҳошимов таваллудига ҳам 80 йил тўлди. Адабиёт бўстонида ўчмас из қолдирган бу икки буюк сиймони хотирлаш уларни  адабиётга қўшган улкан ҳиссаларини ўсиб келаётган авлод қалбига чуқур сингдириш мақсадида ташкил этилаётган бундай тадбирлар катта маънавий хазина беради инсонга. Маънавиятни юксалтириш учун том маънода маънавият илдизларининг машаққатли меҳнатини қадрламоқ лозим.

Мактуба ҲАМРОЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Когон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+