Эътибор, эҳтиром, эъзоз

07.05.2021 22:05:07

Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан 5 май куни Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбарининг табрик, мукофот ва совғалари кенг жамоатчилик томонидан тантанали равишда етказилди.

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари Равшан Дастиров, Ўткир Таджибаев, Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, мактаб ўқувчилари   Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган “Улуғбек” маҳалласида яшаётган, 1923 йилда туғилган Василий Жучков, 1926 йилда туғилган  Николай Кудинов,  “Баҳор” маҳалласида истиқомат қилаётган Григорий  Колосов, “Хумо” маҳалласида умргузоронлик қилаётган Аклима Шайхутдиноваларнинг хонадонларига ташриф буюриб, Давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғаси ва 12 миллион сўмлик бир марталик пул мукофотлари ҳамда “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари  тантанали тарзда  топширилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Бундан ташқари,  Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар ҳокимликлари  ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси томонидан шу куни уруш фахрийлари хонадонларига озиқ-овқат махсулотлари ва  қимматбаҳо совғалар улашилди.

Чинакам байрамга айланган йўқлов - тадбирда уруш йиллари мазмуни акс эттирилган куй-қўшиқлар барчанинг кўнглида кўтаринкилик улашди.

 

 

Равшан ДАСТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+