Эътибор ва ғамхўрлик намунаси

15.06.2021 12:06:15

«Соғлик – туман бойлик» деб бежизга айтишмаган. Инсон ҳаётидаги бутун бир ҳаракатларининг лаззати тўлиқ соғлом бўлгандагина ҳис қилинади. Шу боис мамлакатимизда аҳоли саломатлигига жиддий аҳамият қаратилмоқда.

Яқинда давлатимиз раҳбарининг гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи чоғида беморларга кўрсатилган меҳр-мухаббат ва ғамхўрлик, алоҳида эътибор уларни қанчалик шодлантирганлигидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак. Дарҳақиқат, бемор учун биринчи галда меҳр-эътибор муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз Президенти бу ерда даволанаётган болажонларга оталарча ғамхўрлик қилиши, уларнинг дилидаги хоҳиш-истаклари билан қизиқиши юксак олижаноблик фазилатларидан биридир. Албатта, давлат раҳбарининг бемор болалар билан бўлиб ўтган суҳбати уларга жуда катта умид бағишлади. Қалбларини қувончга тўлдирди. Яшашга бўлган умидларини ошириб, ёруғ ишонч бахшида этди. Шунингдек, Президентимизнинг ушбу шифохона учун янги бино барпо этишга кўрсатма бериши, унда Россиянинг Д.Рогояёв номидаги тиббий марказ тажрибаси асосида болалар онкогематологияси маркази ташкил қилиниши ҳамда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш амалиётининг йўлга қўйилиши жуда катта қувонарли хабар бўлди.

Юртбошимизнинг Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи вақтида эса марказ имкониятлари етарли эмаслиги таъкидланганлиги ва бу бўйича Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида янги бино барпо этиш бўйича топшириқ берилиши ҳам эътиборли ишлардан биридир. Шу ернинг ўзида онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши, онкологик ёрдам кўламини кенгайтириш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларнинг белгиланганлиги соҳада туб бурилишилар ясашини англатмоқда.

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+