Эътибордан кўнгиллар шод бўлди

29.03.2022 11:03:53

Аёлларни эъзозлаш ҳамда ғамхўрлик қилиш, уларнинг саломатлигини асраш ва меҳру саховат улашиш азал-азалдан халқимизнинг ўзига хос эзгу қадриятларидан бири бўлиб келган. Бугунги кунда эса мазкур қадриятларимиз давлатимиз сиёсатининг ҳам  энг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Фикримизнинг далили сифатида Нукус шаҳрида жойлашган аёллар мурувват уйини алоҳида эътироф этиб ўтиш мумкин.

“Адолат” СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатша Айымбетова Нукус шаҳрида жойлашган мазкур аёллар мурувват уйида бўлиб, таниқли санъаткорлар билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олди. Депутат учрашув давомида муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Замонавий таъмирланган, барча зарурий техник воситалар билан таъминланган шинам ва ёруғ хоналарга боқиб, ушбу мурувват уйида яшовчи аёлларга давлатимиз томонидан ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигига гувох бўлиш мумкин. Бу маскандаги ҳар бир аёл уларга яратиб берилаётган имкониятлардан беҳад миннатдор. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар билан мустаҳкамланган.

Ўз навбатида баҳор фаслининг энг гўзал байрами бўлган Наврўз айёми муносабати билан онахонлармиз ва опа-сингилларимизга эсдалик совғалари топширилиб, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

Шарипа ТОРЕШОВА,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+