Эътирофга лойиқ саховатпеша депутат

25.07.2021 09:07:40

Хабар берганимиздек, боғотлик депутатларимиз  саховатпешаликда барчага намуна кўрсатаётгани билан қувонарли бўлмоқда.

Туман Кенгашининг жонкуяр, элда азиз бўлиб келаётган яна бир  депутати Қадамбой Хўжақовнинг  сайловчилари олдидаги бурч ва масъулиятини сидқидилдан адо этиб келаётгани, йиллар бўйи уларнинг  оғирини енгил қилиб, муаммоларини елкама-елка туриб бартараф этаётганидан қалбинг қувончга тўлади.

Депутатимиз  нафақат байрам, муқаддас айёмларда балки, йил бўйи  сайловчиларининг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериб келаётгани  эътирофга лойиқдир.

Депутатимиз куни кеча кам таъминланган хонадонларга ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда совға-саломлар билан сайловчиларини хушнуд этди.

Туманда бу каби ҳайрли ишлар давом этмоқда.

         

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+